15:10 / 03.02.2021
3 968

«Халқлар дўстлиги» саройи раҳбари карантиндан кейинги концерт дастурларини ўтказиш тартиби ҳақида сўзлаб берди

«Халқлар дўстлиги» саройи раҳбари карантиндан кейинги концерт дастурларини ўтказиш тартиби ҳақида сўзлаб берди
Фото: «Дарё»
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистонда 28 январдан концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди.
«Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад «Халқлар дўстлиги» саройи раҳбари Исроил Ғуломов билан суҳбатлашди.

- "Сарой раҳбари суҳбат давомида концертларни ўтказиш тартиби, сарой ижараси, 2020 йилда сотиб олинган чипталар тақдири, концерт ташкилотчилари ва томошабинларга қўйиладиган талаблар ҳақида гапириб берди.

Худо хоҳласа 19 февралгача иккита хайрия концерт ташкиллаштирамиз. Бу концертлар пандемияда ким жонбозлик кўрсатган бўлса, ўша инсонларга бағишланади. Янги концертлар мавсумини яхши ниятлар билан хайрия концертлардан бошлаймиз.

19 февралдан «Миллион» жамоаси концерт дастурини тақдим этади. Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 2020 йил 16 март куни пандемия сабаб тўхтатилган эди. Юлдуз Усмонованинг 2021 йилдаги дастури 10 март кунидан бошланади. Ўтган йилда сотиб олинган чипталар ўз кучида қолади. Яна бир маълумот 8 февралдан «Халқлар дўстлиги» саройининг кассалари очилади. Ўша кундан мухлислар чипталарини алмаштириб олишлари ҳам мумкин бўлади.

Ички ишлар вазирлигига илтимос қилиб, концерт вақтини 18:00 дан 20:00 гача ва 20:00 дан 22:00 гача ўтказилиш тартибини таклиф қилдим. Ўтган йилларда биринчи сеанс соат 15:00 да бошланар эди. Бу эса кўпчиликнинг иш вақтига тўғри келгани сабабли, одамларга ноқулайлик туғдирган. Шуни инобатга олган ҳолда шу таклифни бердим.

«Халқлар дўстлиги» санъат саройи 3816 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, Республика махсус комиссияси қарорига кўра шундан 50 фоиз томошабин концерт дастурида иштирок этади. Билет нархлари аввалгидек сақланиб қолади. Аввал неча сўмдан сотиб олинган бўлса, ҳозир ҳам ўша нарх сақланиб қолади.

Келган томошабиннинг саломатлиги жиддий текширувдан ўтади. Ҳар бир томошабин шахсий ниқоб таққан бўлиши мажбурий қилиб қўйилади. Агар ниқоб тақмаган бўлса ўзимиз ниқоб бериб, иссиғини ўлчаб, қўлига антисептик воситалари сепилгач, битта-битта текширувдан ўтказилиб, ўз жойларини эгаллашлари мумкин бўлади. Оралиқ масофа сақланганлиги қатъий назоратга олинади.

Бундан ташқари иккита тез ёрдам машинаси шу ерда туради, шифокорлар доимий назорат қилиб туришади.

Саройимизда тест оладиган лаборатория ҳам ташкиллаштиряпмиз. Саҳнага чиқадиган ҳар бир ижодкордан техник ходимларгача тестдан ўтиб чиқади. Ижодий жамоада бирорта одам касал бўладиган бўлса саҳнага чиқмайди. Менга уларнинг кўчадан олиб келган тиббий маълумотномаси ўтмайди. Лабораториянинг энг замонавийсини олиб келамиз, қисқа муддатда тест жавоби чиқади.

Концерт ташкилотчиларига енгиллик қилиш мақсадида бир кунда уч марта концерт берадиган бўлса ҳам, аввалгидек, яъни 25 миллион сўм ижара ҳаққи тўлашади. Ундан ортиқ пул олинмайди. Овоз аппарати, чироқлар, монитор хизматлари ҳам худди шундай тартибда, яъни бир кунда учта сеанс концерт беришса ҳам, бир кунлик пулни тўлашади. Бу тартиб концертга томошабинларнинг 100 фоиз келишгунича амалда бўлади
", - деди «Халқлар дўстлиги» саройи раҳбари Исроил Ғуломов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Халқлар дўстлиги» саройи раҳбари карантиндан кейинги концерт дастурларини ўтказиш тартиби ҳақида сўзлаб берди