22:33 / 03.02.2021
3 503

Севган қизининг уйига борган йигит қизнинг укаси томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этди

Севган қизининг уйига борган йигит қизнинг укаси томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этди
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи 22 ёшли фуқаро севган қизининг уйига маст ҳолда бориб, қизнинг укаси билан тортишиб қолган ва пичоқланган. Оқибатда йигит шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 30 январь куни соат 22:00 да йигит маст ҳолда таниши ҳамроҳлигида севган қизининг уйига бориб, уйга девор ошиб кирган. Шу пайт қизнинг укаси 20 ёшли Б.С. ҳовлида одам шарпасини сезиб қолиб, ошхонадаги рўзғор пичоғини олиб ҳовлига чиққан. Қизнинг укасини кўрган ошиқ йигитнинг дўсти А.А. ҳовли деворидан ошиб қочиб кетган.

Ҳовли бурчагида қолган 22 ёшли ошиқ йигит Ж.Ю. эса совчиларига рад жавоби берилганини айтиб, қизнинг укаси билан тортишиб қолган. Қизнинг укаси жаҳл устида қўлидаги ошхона пичоғи билан Ж.Ю.нинг қорин соҳасига уриб, унга тан жароҳати етказган.

Қизнинг оила-аъзолари Ж.Ю.га биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, уни Қарши шаҳрида жойлашган Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиалига олиб борган. Бироқ кўрсатилган бирламчи тиббий ёрдамга қарамасдан, 22 ёшли йигит олган оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган ва унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Севган қизининг уйига борган йигит қизнинг укаси томонидан пичоқланиши оқибатида вафот этди