07:13 / 04.02.2021
2 594

«Мозори-Шариф — Қобул — Пешавор» темир йўлининг қурилиши қандай аҳамиятга эга?

«Мозори-Шариф — Қобул — Пешавор» темир йўлининг қурилиши қандай аҳамиятга эга?
Маълумки, 2 февралда Тошкентда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари иштирокида “Мозори Шариф — Кобул — Пешавор” темир йўлини қуриш бўйича юқори даражадаги уч томонлама ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳ.Атмар, Покистон бош вазирнинг савдо, тўқимачилик саноати ва инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Довуд иштирок этишди. Шунингдек, АҚШнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбарлари ва халқаро молия институтлари вакиллари қатнашди. Улардан айримлари видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.

“Тадбир якунида “Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича эришилган асосий келишувларни ўзида мужассам этган қўшма “Йўл харитаси” имзоланди, - дейилган хабарда.
Хабарда таъкидланишига кўра, “Мозори-Шариф — Кобул — Пешавор” темир йўлининг қурилиши Жанубий Осиё ва Европа давлатлари ўртасида Марказий Осиё орқали юкларни ташиш вақтини ҳамда нархини сезиларли даражада камайтиради.

Шунингдек, янги трансафғон темир йўли - Покистоннинг “Карачи”, “Қасим” ва “Гвадар” денгиз портларига чиқади ва Жанубий Осиё темир йўл тизимини Марказий Осиё ва Евроосиё темир йўл тизимлари билан боғлайди. Бу билан Марказий Осиёнинг транзит салоҳиятини кескин оширишга, Европа ва Осиёни энг қисқа қуруқлик йўли билан боғлайдиган кўприкка айланади.

Ундан ташқари, ушбу лойиҳани амалга ошириш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ўн минглаб янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда минерал ресурсларга бой захираларни ўзлаштиришга шароит яратади.

Йиғилишда сўзга чиққан халқаро молия институтлари вакиллари, лойиҳанинг стратегик аҳамиятини таъкидлаб, унда ҳамкорликда иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Шу билан бирга, Темир йўл йўналишининг аксарият қисми тоғли ҳудудлардан ўтгани сабабли, лойиҳа мураккаблиги ва лойиҳаолди ҳужжатларини юқори сифатли қилиб тайёрлашни кераклиги ва пухта илмий-иқтисодий таҳлил ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

ОИИБ вице-президенти Константин Лимитовский, ЕТТБ вице-Президенти Алан Пиллоу, ИТБ вице-президенти Мансур Мухтор, Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук, ОТБ департаменти Бош директори Евгений Жуков ва Европа инвестиция банки Президентининг маслаҳатчиси Флавия Паланза транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини маъқулладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 декабрда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон раҳбарлари “Мозори Шариф — Кобул — Пешавор” темир йўлини қуриш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш таклифи билан халқаро молия институтларига мурожаат юборган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Мозори-Шариф — Қобул — Пешавор» темир йўлининг қурилиши қандай аҳамиятга эга?