11:26 / 04.02.2021
2 081

Қашқадарёда ҳайдовчига куч ишлатган ходим ишдан олинди

Қашқадарёда ҳайдовчига куч ишлатган ходим ишдан олинди
Қашқадарё вилоятида Damas ҳайдовчисига куч ишлатган транспорт бошқармаси ходими ишдан олинди. Бу ҳақда Транспорт бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда транспорт бошқармаси ходими ва ҳайдовчи мулоқоти акс этган видео тарқалган. Мазкур видеода транспорт бошқармаси ходимининг ҳайдовчига қўпол муносабатда бўлиб, унинг бошини қўли билан эгиб, куч ишлатганини кўриш мумкин.

«Воқеа 2021 йил 30 январь куни Яккабоғ туманида содир бўлган. Ҳолат юзасидан бошқарма томонидан ўрганиш ташкил этилди. Видеолавҳада акс этган вазият ўз хизмат ваколатларидан четга чиқиш, дея баҳоланди. Хизмат вақтида ножўя хатти-ҳаракатни амалга оширгани учун ходим Б.М.га кескин чора кўрилди, у бошқарма бошлиғининг буйруғи билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди», — дейилади бошқарма ахборот хизмати маълумотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ҳайдовчига куч ишлатган ходим ишдан олинди