13:53 / 04.02.2021
920

Тошкентда маст ҳайдовчи скутерда инспекторлардан қочишга уринди (видео)

Тошкентда маст ҳайдовчи скутерда инспекторлардан қочишга уринди (видео)
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган скутер ҳайдовчиси ва ЙПХ инспектори ўртасида рўй берган ҳодиса (видеоси) юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 1 февраль куни тахминан соат 23:15 да Яшнобод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб борган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержант Дилшод Мусаев ҳаракат йўналиши шубҳали бўлган скутер ҳайдовчисига тўхташ ҳақида ишора қилган.

Аммо ҳайдовчи ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабини менсимасдан ҳаракатни давом эттирган. ЙПХ инспектори шериги сержант Нуриддин Досимов билан бирга зарур чораларни кўриб, транспорт воситасини Шаҳрисабз кўчасидаги Brazzeri ресторани ёнида тўхтатган.

Маълум бўлишича, скутерни 32 ёшли М.М. исмли фуқаро бошқарган. Суҳбат давомида инспекторлар ҳайдовчидан келган спиртли ичимлик ҳидини сезиб унга экспертизадан ўтишни таклиф қилган. Ҳайдовчи бунга жавобан инспекторларни ҳақорат қилиб ва уларга фаол қаршилик кўрсатиб, уни транспорт воситаси бошқарувидан четлатишга халақит бермоқчи бўлган. Шу сабабли кичик сержант Дилшод Мусаев жанговар усул қўллаган.

«Кейинчалик, экспертиза хулосаси ҳайдовчининг маст бўлганини тасдиқлаганидан сўнг унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Транспорт воситаси жарима майдончасига жойланди», — дейилади хабарда.

«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунига (21, 22-моддалар) мувофиқ ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга. Айни вақтда ЙПХ инспектори томонидан жисмоний куч ишлатилиши қонуний эканлигини текшириш мақсадида хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тошкентда маст ҳайдовчи скутерда инспекторлардан қочишга уринди (видео)