15:15 / 04.02.2021
3 786

Жиззахдаги мактабларнинг бирида вояга етмаган ўқувчи ҳомиладор эканлиги аниқланди

Жиззахдаги мактабларнинг бирида вояга етмаган ўқувчи ҳомиладор эканлиги аниқланди
Жиззах вилояти Дўстлик тумани халқ таълими бўлимига қарашли 14-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан бири А.А. туман тиббиёт бирлашмасида 2021 йил январь ойида тиббий кўрикдан ўтказилганида унда ҳомиладорлик аломатлари аниқланган. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар берди.

Ҳолат бўйича ўша вақтнинг ўзида туман ИИБга хабар берилган ва ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аъломатлари бўлмаганлиги сабабли жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бундан ташқари, Дўстлик туман прокуратураси томонидан А.А.нинг ҳомиладорлиги ҳолати юзасидан ҳамда Ўзбекистоннинг 2010 йил 29 августдаги «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги қонуни ижроси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра, туман халқ таълими бўлимига киритилган тақдимномага асосан, 14-умумтаълим мактабининг 4 нафар мансабдор шахсига интизомий жазо қўлланилган.

Шу билан бирга, вояга етмаган А.А. ва О.нинг оналари ўз фарзандларига таълим-тарбия бермаганликлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, тарафлар ўзаро турмуш қуриш истагини билдирганликлари сабабли Оила кодекси талабларига асосан уларнинг никоҳ ёшини қисқартириш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

«Ҳозирда видеомурожаатда қайд этилган фуқаро З.Д.га ХТБ мудири маблағ таклиф қилганлиги ҳолати юзасидан Дўстлик туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахдаги мактабларнинг бирида вояга етмаган ўқувчи ҳомиладор эканлиги аниқланди