
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига мунтазам чора тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Тошкент-товар” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда“Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости орқали Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган оғирлиги ярим тоннани ташкил этувчи қиймати салкам 316 млн сўмлик велосипед шиналари борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 121 млн сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар