
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармони, судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, суд тизимини малакали ва ҳалол пок кадрлар билан тўлдириш, суд органларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада оширишга қаратилган.
Мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича 2021 йил 5 февраль куни Навбаҳор туман адлия бўлимида, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судларининг ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда, Навбаҳор туман прокуратураси, ички ишлар бўлими, адлия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, судья ва суд ходимлари иштирок этишди.

Туман судларининг раислари томонидан тадбир иштирокчиларига, Фармонда судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш, судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш, илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйиш тушунтириб ўтилди.
Шунингдек судьялар фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Кенгаш раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Судьялар олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабар берилиши ва бошқа тартиблар белгиланганлигини тушунтириб ўтилди.
Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар