17:17 / 06.02.2021
42 628

Ўқ-дориларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Ўқ-дориларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга йўл олган фуқаро O.H.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг юклари орасида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, жисмоний шахслар томонидан олиб ўтилиши тақиқланган 1 дона “Geco 7.65 mm.” ёзувли ўқ-дори борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, хорижий мамлакатдан учиб келган фуқаро Т.Р. белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада, унинг юклари орасида 1 дона “6.5* 55” ёзувли ўқ-дори борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқ-дориларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди