23:50 / 06.02.2021
1 599

Вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда
Иллюстратив фото
Мамлакатимизда вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

ЖК 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда.

Мазкур жиноят объекти сифатида 18 ёшга тўлмаган шахс нормал ва ахлоқий ривожланаётгани инобатга олиниб, жиноят субъекти ёшини 18 ёшдан белгилаш таклиф этилмоқда.

МЖТКга ҳам шундай модда киритилмоқда. Шу тариқа, бундай ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш бўйича ваколатли органлар сифатида жиноят ишлари бўйича судлар белгиланмоқда, ички ишлар органларига эса бундай ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати юкланмоқда.

Қонун лойиҳасининг яна бир муҳим жиҳати шундаки, вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, уларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига чек қўйиш мақсадида Жиноят кодексига вояга етмаган шахсни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритилмоқда.

Шунингдек ЖКда вояга етмаган шахсни Ўзбекистонда ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш учун жиноий жавобгарлик, шу билан бирга, ЖПКга қўшимча киритилиб, мазкур жиноятнинг тергови ички ишлар органига тегишли экани белгиланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда