12:06 / 07.02.2021
1 930

“Лайк” васвасаси: Сирдарёда ИИБ ходими кийимида рақсга тушган йигит 8 суткага қамалди

“Лайк” васвасаси: Сирдарёда ИИБ ходими кийимида рақсга тушган йигит 8 суткага қамалди
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида ички ишлар ходими кийимини кийиб рақс тушган йигит ва уни видеотасвирга олган вояга етмаган болага чора кўрилди.

Мирзаобод туманининг “Боғистон” маҳалласида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасида ишчи бўлиб ишлаб келган 25 ёшли Ҳасан Дўстов ички ишлар ходимларининг хизмат кийимини кийиб жамоат жойида юриш-туриш ва одоб ахлоқ қоидасини бузган. Таниши вояга етмаган Диёрбек билан ножўя хатти-ҳаракатларни тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.

Ушбу фуқароларнинг шахси аниқланди. Ҳолат юзасидан Ҳасан Дўстовга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 209-1-моддаси (хизмат кийимини рухсатсиз белгиланмаган тартибда кийиш) билан айблов эълон қилинди.

Судда йигитларнинг хатти-ҳаракатига қонуний баҳо берилди. Суд Ҳасан Дўстовга 8 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Унинг шериги Диёрбекнинг иши Мирзаобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясида кўриб чиқиладиган бўлди.

Лайк йиғиш эди мақсадимиз, қилган ишимдан пушаймонман”, – дейди Диёрбек.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Лайк” васвасаси: Сирдарёда ИИБ ходими кийимида рақсга тушган йигит 8 суткага қамалди