Фото: ИИБ ахборот хизмати
Наманган шаҳрида ўзганинг қаровсиз қолдирилган курткасидан телефон ва масжидга намоз ўқиш учун келган фуқаронинг оёқ кийимини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилган. Аризада қайд этилишича, фуқаро шу куни соат 13:00 да Наманган шаҳар «Чорсу» деҳқон бозорида жойлашган ҳожатхонада эгнида бўлган курткасини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, унинг чўнтагидан нархи 160 АҚШ доллари бўлган iPhone 6S русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли Жиноят-қидирув бўлими томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Суриштирув ишлари давомида ушбу шахс жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Наманган шаҳар «Чорсу» МФЙ ҳудудида жойлашган «Хўжа Амин» жоме масжидига намоз ўқиш учун келган, 33 ёшли фуқарога тегишли бўлган 600 минг сўмлик эркаклар қишки оёқ кийимини ҳам ўғрилаб кетганлиги аниқланган.
Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди