11:30 / 08.02.2021
1 566

Суди раиси “Қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ўтказди

Суди раиси “Қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ўтказди
Сир эмаски, бугунги кунда судлар аҳоли билан яқиндан фаолият олиб бориб, янги босқичга чиқяпти. 05.02.2021 йилда Конимех туман “Бирлик” МФЙ биносида “Қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров қонунчиликда бўлаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларга қонунчилик да рўй бераётган ўзгаришлар, яъни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-664-сонли, “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Респyбликасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-665 сонли ҳамда Ўзбекистон Респyбликасининг 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учyн жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-667 сонли қонунларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиниб, тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, манзилли тарғибот тадбирлари давом этаётганлиги маълум қилинади.

ЖИБ Конимех туман суди раиси
Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суди раиси “Қонунчиликдаги ўзгаришлар” мавзусида давра суҳбати ўтказди