17:03 / 09.02.2021
1 672

Бухорода давлат рақам белгисини сохталаштириб, қонундан қочишга уринган ҳайдовчилар аниқланди

Бухорода давлат рақам белгисини сохталаштириб, қонундан қочишга уринган ҳайдовчилар аниқланди
Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан давлат рақами белгисидаги ҳарфлар устига бошқа ҳарф ёпиштириб, радардан яшириниш мақсадида қоидабузарлик содир этаётган ҳайдовчилар аниқланмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи раҳбари Улуғбек Шукруллаев маълум қилди.

Таъкидланишича, Вобкент тумани фуқароси А.Э. ўз бошқарувидаги Lacetti русумли 80 К 135 LА давлат рақамли автомашинаси рақамини 80 К 136 UА белгиси билан сохталаштириб, қоидабузарлик содир этган. У ички ишлар ходимларининг ўз хизмат вазифасини бажаришига ҳам тўсқинлик қилган. Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида А.Э.нинг бошқа автомашиналарга тегишли рақамлардан қирқиб олиб, ўз рақами устига бошқа ҳарфларни ёпиштирган ҳолда ҳаракатлангани аниқланган.

Шунингдек, бошқа ҳайдовчилар томонидан ҳам ўзига тегишли автомашиналар рақамларини (жумладан, Chevrolet Lacetti 80 Q 252 ОА ҳамда Lacetti 80 А838 VА рақамли) сохталаштирилгани фош этилди.

Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) ҳамда 125-моддаси 6-қисми (Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

"Давлат рақами белгисини алмаштириш бошқа ҳайдовчиларнинг жавобгарлигига, ёки содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларда эса бир қатор тушунмовчиликларга олиб келади. Ачинарлиси, давлат рақам белгисини ўзгартириб, қонундан қочишга уринган ҳайдовчилар ўз хатти-ҳаракати учун бошқа ҳайдовчиларнинг қимматга тушиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган. Худди шундай ҳолатларни содир этган ҳайдовчиларга нисбатан ҳам амалдаги қонунчиликка асосан, тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда", - деди Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи раҳбари Улуғбек Шукруллаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода давлат рақам белгисини сохталаштириб, қонундан қочишга уринган ҳайдовчилар аниқланди