
Жорий йилнинг 10 февраль куни Қирғиз Республикаси Жоқору Кенеши (Парламент) депутати Н.Никитенко бошчилигидаги - Парламент аъзолари, Президент аппарати ва бошқа масъул идора ходимларидан иборат делегация делегация ташриф буюрди.
Ташриф мақсади – Ўзбекистон Республикасининг мажбурий ижро соҳасига доир тажрибани ўрганиш, шунингдек алимент ундириш масалаларини тартибга солишда ҳуқуқий ва илғор механизмларни қўллаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш масалаларига қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, бу икки мамлакатларнинг тарихий узвий боғлиқлигини ҳамда ўзаро иқтисодий-сиёсий ва ҳуқуқий муносабатларни янада ривожлан-тиришда икки томонлама манфаатларига жавоб берадиган ҳамкорлик алоқаларининг амалий тасдиғидир.
Ташриф доирасида, Бош прокуратурада Қирғиз Республикаси делегацияси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарлари ва масъул ходимлари ўртасида расмий музокаралар ўтказилди.
Музокаралар давомида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутувчи, маълумот ва тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиш, шунингдек суд қарорларининг мажбурий ижро қилиш масалалари юзасидан фикрлар алмашилди.
Айтиш жоизки, Қирғиз Республикаси делегациясини Бюро органлари томонидан алиментга доир ижро ишлари бўйича ижроси ва назорат тизимининг электрон платформасининг жорий этилаётганлиги катта қизиқиш ўйғотди.
Бу амалиётга кўра, жорий йилнинг март ойидан бошлаб, Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими йўлга қўйилади, алимент мажбуриятлари бўйича алоҳида банк ҳисоб-варағи билан интеграция қилинади. Бундай амалиёт алиментларнинг ундирувчиларга ўз вақтида тезкор равишда етказилишини таъминлайди.
Бундан ташқари, алиментларни етказишдаги почта харажатлари тежалади, яъни, ундирувчи алимент пулини ҳеч қандай чегирмаларсиз тўлиқ олади. Энг муҳими, алментларнинг ойма-ой, сўзсиз тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имконини беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар