22:11 / 10.02.2021
1 752

Суд раиси ёшлар билан учрашув ўтказди

Суд раиси ёшлар билан учрашув ўтказди
Бугунги кунда келажагимиз давомчилари бўлмиш ёшлар билан учрашувлар, мулоқотлар ташкил қилиниб келинмоқда. Шундай учрашувлардан бири 10 февраль куни Навоий вилояти, Конимех тумани 29-сонли мактабда фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Ҳамроев, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ҳамидов, жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоровларнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув жараёнида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди раиси Ф.Қаҳоров ёшларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларда ватанга, қонунларга ҳурмат руҳини кучайтириш кераклиги таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ҳамидов бугунги кунда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибордан самарали фойдаланган ҳолда илм ўрганиб, билим олишлари лозимлиги, ҳар хил зарарли иллатлардан йироқ юриш кераклиги, бўш вақтларидан унумли фойдаланиб китоб ўқиб, ватанимизга керакли кадр бўлиб етишишлари лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнгида ушбу мактабда таҳсил олаётган ёшларга бадиий, тарихий китоблар жамланмаси совға қилинди.
Ёшларни қийнаётган муаммолар ечими ҳамжиҳатликда изланмоқда ва энг мақбул чоралар топилмоқда.

Қолаверса, ёшлар билан учрашувда тарғибот ва ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилиши ҳамда ёшлар билан юзма-юз учрашув ва очиқ мулоқотлар, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда илм-муассасалардаги ёшларнинг ҳуқуқий билим савиясини оширишда туртки бўлмоқда. Ана шундай эзгу саъй-ҳаракатлар ёшлар ўртасида жиноий қилмишлар камайишига сабаб бўлмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Конимех
туман суди раиси
Ф.Қаҳоров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суд раиси ёшлар билан учрашув ўтказди