22:53 / 10.02.2021
1 589

1,4 млрд. сўмлик товарлар ҳужжатлардан “тушиб” қолди

1,4 млрд. сўмлик товарлар ҳужжатлардан “тушиб” қолди
Божхона органлари томонидан божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида турли найранглар орқали товар-моддий бойликларни мамлакатимимизга олиб кирилишини олдини олиш мақсадида қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳри божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Тошкент-товар” ҳамда “Чуқурсой техник-идора” божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида фаолият юритувчи жамият номига хориждан келтирилган юк контейнерини кўздан кечиришди.

Натижада, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 593. млн сўмлик 7 турдаги дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда хўжалик моллари борлиги аниқланди.

Навбатдаги ҳолатда эса “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “қизил “йўлакка йўналтирилган товарлар тегишли ҳужжатлар асосида божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларациясида кўрсатилмаган 2 турдаги умумий қиймати 710 млн. сўмлик хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Андижон вилоятида фаолият юритувчи жамият номига келтирилган юк контейнери божхона кўригидан ўтказилганда, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 61 млн. сўмлик турли товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1,4 млрд. сўмлик товарлар ҳужжатлардан “тушиб” қолди