
Мажбурий ижро бюроси Ховос туман бўлими томонидан жорий йилнинг январь ойида жисмоний шахслар фойдасига 51 та ижро ишлари бўйича 206.9 млн.сўмлик иш ҳақлари ўз эгаларига ундириб берилди.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарорига асосан “Ховос Агросервис МТП” МЧЖ да меҳнат қилган 28 нафар ходимларга жами 119.1 млн.сўм иш ҳақлари ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан шу куннинг ўзида ижро иш юритиш қўзғатилиб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор МЧЖдан 28 нафар фуқарога иш ҳақи пуллари ундирилиб, уларнинг пластик ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар