
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 29.11.2020 йилдаги суд буйруғига асосан Олтиариқ тумани, Жарқўрғон қишлоғида яшовчи Қ.Бобоевдан ундирувчи Ш.Бойигитова фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун ҳар ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.
Мажбурий ижро бюросининг Олтиариқ туман бўлими ташаббуси билан қарздор Қ.Бобоевдан байрам кунларида ундирувчи Ш.Бойигитова фойдасига 900 АҚШ доллари ва 1 млн. сўм миқдорда алимент пуллари олдиндан ундириб берилди.
Шуни таъкидлаш керакки, қарздор Қ.Бобоев янги 2021 йил бўйича алимент пулларини белгиланган миқдорларда тўлаб боришини, ушбу пул маблағлари шунчаки фарзанди учун байрам совғаси бўлишини таъкидлаган. Энди буёғини вақт кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар