Нақд хорижий валюталарни юртимиздан ноқонуний олиб чиқилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат ўз вақтида фош қилинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга ўтиш учун кириб келган фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида автомашинанинг кабина қисмидаги овоз мосламалари орқасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 29 минг АҚШ доллари қийматидаги нақд хорижий валюталар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

100 минг долларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош этилди

Куртканинг ички чўнтагига нима яширилган эди?

Қонунбузарнинг нақд хорижий валюталарни олиб чиқиш режаси чиппакка чиқди

34 минг дона сим карталарнинг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Спорт оёқ кийими ичига яширилган нақд хорижий валюта фош этилди