
Товар-моддий бойликларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида йирик миқдордаги товарларни божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга оид қинғирлик фош бўлди.
Хорижий давлатдан пойтахтимизда фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган юк контейнерлари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомобиль эҳтиёт қисмлари жойлаштирилганлиги кўрсатилган мазкур 3 та контейнерларда ҳужжатларда қайд этилмаган, умумий қиймати 9 миллиард 612 миллион сўмлик кийим-кечаклар ва бошқа товарлар мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар