16:50 / 13.02.2021
1 373

359 млн. сўм қарздорлик дебитор ҳисобидан ундирилди

359 млн. сўм қарздорлик дебитор ҳисобидан ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк туман бўлими иш юритувида Риштон туманлараро иқтисодий судининг 17.12.2020 йилдаги қарорига асосан қарздор “Фарғона техник таъминлаш ва бутлаш” шуъба корхонасидан давлат фойдасига 359 738 минг сўм давлат божи ундириш юзасидан ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур суд қарори бўйича Бюронинг Учкўприк тумани бўлими томонидан 22.12.2020 йилда ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздор корхона масъул шахсларига суд қарорида белгиланган давлат божини тўлаши учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб корхонанинг банк ҳисоб рақамларига тақиқ қўйилган, шунингдек дебитор қардорликларини ўрганиш жараёнида бошқа юридик шахсдан 400 млн. сўмдан ортиқ ҳақдорлиги аниқланиб, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 485-моддасига асосан ундирув дебиторлик қарзига қаратилган.

Шу тарзда қарздорнинг бошқа корхонадан бўлган ҳақи ҳисобидан 359 млн. 738 минг сўм давлат божи тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Ўз вақтида тўлаб берилмаган давлат божи учун қўшимча 7 194 минг сўм ижро йиғими ундирилган ҳамда “Фарғона техник таъминлаш ва бутлаш” шуъба корхонаси масъулларининг жавобгарлик масаласи ҳал қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 359 млн. сўм қарздорлик дебитор ҳисобидан ундирилди