17:13 / 13.02.2021
1 739

36 ой тўланмаган алимент қарздорлиги 14,7 млн. сўмга етди

36 ой тўланмаган алимент қарздорлиги 14,7 млн. сўмга етди
Мажбурий ижро бюросининг Хива шаҳар бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 15.08.2012 йил кунги ижро ҳужжатига асосан, қарздор И.И. дан ундирувчи А.З. фойдасига иш ҳақи ва бошқа даромадларидан 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ундирувчи МИБ Хива шаҳар бўлимига алимент пулларини қайта ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат ўрганилганда, қарздор ота 2016 йил январь ойидан 2021 йил январь ойига қадар алимент пулларини бир нафар вояга етмаган фарзанди учун тўламай келаётгани аниқланган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан ўрганиб чиқилган ижро ҳужжати бўйича алиментчи ота 36 ой давомида моддий таъминотни фарзандига тўламай келганлиги ҳамда алимент пулларни қайта ҳисоблаш ҳақида қабул қилинган қарорга асосан, қарздорлик жами 14,7 млн. сўм миқдорида экани аниқланган.

МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан алимент пуллари ундирувчига тўлиқ ундириб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 36 ой тўланмаган алимент қарздорлиги 14,7 млн. сўмга етди