
Кадр: Telegram
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси 12 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган «Фарғонада Damas ҳайдовчилари ва таксичилар уришиб кетди» сарлавҳали видеолавҳа юзасидан расмий баёнот берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Фарғона шаҳрида бир гуруҳ фуқароларнинг ўзаро жанжаллашаётгани тасвирланган.
— Shukhrat (@bankir2102) February 13, 2021
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари бошланган.
«Мазкур жиноят иши доирасида фуқаро И.Ш. процессуал тартибда ушланган бўлиб, ҳозирда қолган иштирокчиларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, тергов ҳаракатлари давомида ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган. Тергов ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилиши қайд этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар