Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати
Сирдарё тумани ҳудудида жойлашган «Сирдарё» ЙПХ масканида тўхтатилган Isuzu ичида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, «Сирдарё» ЙПХ масканидан ҳаракатланиб ўтаётган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи К.Б. бошқарувидаги Isuzu вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ППХ ва ЖТСБ карантин гуруҳи ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилган. Текширув давомида машинада 210 килограмм гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқлилигини текшириш учун вилоят ХКТ ва ООХТ Марказида лаборатория текширувларидан ўтказилган. Текширув натижаларига кўра, мазкур гўшт маҳсулотлари инсонлар истеъмоли учун яроқсизлиги аниқланиб, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин гуруҳи ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб тегишли тартибда йўқ қилинган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармасига топширилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ДХХ истеъмолга яроқсиз дори воситаларининг савдосига чек қўйди

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 100 килограмм яроқсиз гўшт йўқ қилинди

Сирдарёда ҳаром ўлган мол гўштини сотган шахслар қўлга олинди

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари хавфсизлигига ягона талаблар қабул қилинди

Прокуратура Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилганини аниқлади

Мол гўштими ёки эшак гўшти...?