11:00 / 16.02.2021
1 670

Янглиш тарзда зарарли деб ҳисобланадиган 5 маҳсулот

Янглиш тарзда зарарли деб ҳисобланадиган 5 маҳсулот
Фото: Freepik
Парҳезга амал қилаётган ва саломатлигига бефарқ бўлмаган кишилар нафақат фастфуд, тозаланган шакар ва бошқа зарарли маҳсулотлардан ҳам тийилиши керак. Аммо кўпинча, калорияси кўп деб ҳисоблангани сабаб айрим фойдали маҳсулотларни истеъмол қилмаслик ҳоллари ҳам кузатилади.

Тухум
Тухумнинг оқи омлет ва мазали нонушталар тайёрлашда кенг қўлланилади. Тухумнинг сариғида эса ЖССТ мутахассислари айтишича, кўп миқдорда ёғ бўлади. Аммо тухумнинг айнан ушбу қисмида организм учун муҳим тўйинмаган ёғлар бўлади. Бундан ташқари, фойдали озиқа моддалари А, В2, В5, В9, D ва К витаминларини ичига олади.

Сут маҳсулотлари
Лактозага аллергиянгиз бўлмаса сут маҳсулотларини ёғи олинган вариантини харид қилиш тавсия қилинмайди. Гап шундаки, ҳар қайси сут маҳсулотида маълум миқдорда ёғ бўлиши табиий. Ёғсизлантириш учун эса маҳсулот бир қанча қайта ишлаш босқичларидан ўтади, бу жараёнда таъми ва кўриниши ўзгаради. Тозаланган шакар, крахмал, таъм ва ҳид кучайтиргичлар, хусусан бўёқ ва консервантлар қўшилади. 5 фоизли творог ёғсизидан кўра зарарсизроқ бўлади.

Консерваланган маҳсулотлар
Кўпчилик консерваланган маҳсулотларнинг таркиби сабаб зарарли деб ҳисоблайди аслида эса бундай маҳсулот саломатликка зарар етказмайди. Консерваланиш жараёнида ёғда эрийдиган А, D, E ва К витаминлари, шунингдек, калий, магний ва марганец деярли тўлиқ сақланиб қолади. Сифати паст ёки ноаниқ қўшимча маҳсулотлар қўшилгани сабаб шакар солинган сиропли шафтоли ёки томат соусли тунец фойдали бўлмаслиги мумкин, аммо ўзининг шарбатига консерваланган маҳсулотлар ҳеч қандай зарар етказмайди.

Қаҳва
Кўп миқдорда қаҳва ичиш саломатликка зарар етказиши мумкин, лекин кунига 1—2 финжон ичилса ушбу «бахт эликсири» фақат ва фақат фойда келтириши мутахассислар томонидан исботланган. Асаб тизимини яхшилайдиган қаҳва, шунингдек, иш самарадорлиги ва диққатни оширишга ҳисса қўшади. Шу билан бирга, полифенолга бой экани билан энг яхши антиоксидант ҳисобланган ушбу ичимлик эрта қариш ва сурункали касалликларни олдини олади.

Дуккакли маҳсулотлар
Авокадо ва ласосда крахмал ва калория дуккакли маҳсулотлардан кўра кўпроқ бўлади. Ўсимлик оқсили ва кўплаб витамин ва минералларнинг кони бўлган дуккакли маҳсулотлар, қолаверса, вазннинг меъёрда бўлишига ёрдам берадиган ҳамда ошқозон ичак-тракти саломатлигида муҳим роль ўйнайдиган клетчаткаларни ҳам ўз ичига олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янглиш тарзда зарарли деб ҳисобланадиган 5 маҳсулот