220,2 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги нақд тўланди

220,2 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги нақд тўланди
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан cолиқ қарздорлигини ундириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Хусусан, Хива тумани бўлими иш юритувида Хива тумани ДСИ нинг қарорига асосан қарздор “Рахимберган хожи Анбар” ФХ дан 220,2 млн. сўм солиқ қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорларнинг мулкий ҳолатини аниқлаш учун, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан ташкилотларга сўровномалар юборилиб, қарздор корхонанинг барча ҳисоб рақамларига банд солинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро ҳужжатида кўрсатилган 220.2 млн. сўм қарздорлик нақт пул тартибида тўлиқ ундирилиши таъминланди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар