Божхона органлари томонидан юртимизга ноқонуний йўллар билан товар-моддий бойликларининг ноқонуний равишда олиб кирилишига карши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Жумладан, Фаргона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Боғдод туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Н.Б. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автотранспорт воситаси Боғдод туманида тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур автотранспорт воситаси юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 210 миллион сўмлик 70 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

“Hyundai Роrtеr”даги қинғир режа фош бўлди

“Музлатгичли машина” операцияси фош бўлди

Тошкентда «Газель» ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ноқонуний олиб кирилаётган 384 миллион сўмлик товарлар тўхтатиб қолинди

Тадбиркорлар учун: Божхоналарда “яшил” ва “кўк” йўлаклар ишга туширилди (фото)

23 млн сўмлик тиллани ичга ютган йўловчи ушланди