21:04 / 17.02.2021
1 583

Хатирчида маҳкумлар муддатидан аввал жазодан озод қилинди

Хатирчида маҳкумлар муддатидан аввал жазодан озод қилинди
Жаҳон адабиётининг етук намоёндаларидан бири Фёдор Достоевский ўзининг “Жиноят ва жазо” асарида: “Кимда виждон бўлса, хатосини англаса, ўзи азобини тортаверади. Бу жазо унинг учун каторгадан ҳам баттар”, аччиқ ҳақиқатни таъкидлаб ўтгани бежизга эмас. Мамлакатимизда карантин қоидалари жорий этилган айни пайтда жиноят ишларини кўриб чиқиш вақтинчалик тўхтатилган бўлишига қарамасдан, жойларда маҳкумлар тақдири эътибордан четда қолмаган.

Қувонарлиси, инсонпарварлик тамойилларига кўра, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 73-моддаси асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш ва жазони еегили билан алмаштириш юзасидан ички ишлар органлари пробация гуруҳлари томонидан киритилаётган тақдимномалар зудлик билан кўриб чиқилиб, ижобий ечим топмоқда.

Жорий йилнинг 17 февраль санасида жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси С.Бўтаев томонидан Хатирчи туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб қаноатлантирилди ва 4 нафар маҳкумлар ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

С.Бўтаев
Жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман суди раиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хатирчида маҳкумлар муддатидан аввал жазодан озод қилинди