22:10 / 17.02.2021
1 459

Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 6 млрд. сўмлик товарларни фош этишди

Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 6 млрд. сўмлик товарларни фош этишди
Товар-моддий бойликларини юртимизга турли ноқонуний йуллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юк ҳужжатларида кўрсатилмаган товарларни юртимиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишни фош этишди.

Унга кўра, хорижий давлатдан Андижон вилоятида фаолият юритувчи жамият номига олиб келинган юк контейнери ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, 4 турдаги товарлар жойлаштирилганлиги кўрсатилган мазкур контейнерда ҳужжатларда қайд этилмаган, киймати 6 млрд. 202 млн. сўмлик қўлқоплар, фонар, кузойнаклар ҳамда бошқа турдаги товарлар мавжудлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 2 млрд. 620 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар ҳужжатларда кўрсатилмаган 6 млрд. сўмлик товарларни фош этишди