Фото: Тергов департаменти
Хоразм вилоятининг Шовот тумани Гулистон МФЙ ҳудудида 2021 йил 15 февраль куни соат 03:30 ларда 30 ёшли Давлатёр Д. синглиси «Damas» русумли автомашинадан тушганини кўриб қолади.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, ака уларнинг ёнига бориб ҳайдовчи 36 ёшли Хурсандбек Қ. билан жанжаллашиб кетади ва ёғоч бўлаги билан бош қисмига уриб тан жароҳати етказади. Натижада Хурсандбек Қ. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Шовот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Давлатёр Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди