22:30 / 18.02.2021
1 526

Бир нафар фарзанд учун 16 млн. сўм алимент ундириб берилди

Бир нафар фарзанд учун 16 млн. сўм алимент ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Яккабоғ туман бўлими ижро иши юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 7.09.2016 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор И.Рузиевдан ундирувчи М.Джураеванинг бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.

Бундан ташқари, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида, юқоридаги Қонунининг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган.

Қарздор ота томонидан алимент пуллари ихтиёрий равишда тўланмай, қасддан бўйин товлаб келганлиги оқибатида қарздорлик жорий йилнинг февраль ойига қадар жами 16 млн. сўмга етган. Олиб борилган мажбурий ва тезкор ижро ҳаракатлари натижасида алиментдан бўлган қарздорлик М.Джураева фойдасига ундириб берилди.

Аҳрор Неъматов
МИБ Яккабоғ туман бўлими давлат ижрочиси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир нафар фарзанд учун 16 млн. сўм алимент ундириб берилди