23:18 / 19.02.2021
2 400

Саида Мирзиёевани ажаблантирган топилма (фото)

Саида Мирзиёевани ажаблантирган топилма (фото)
Саида Мирзиёева Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш пайтида дуч келган ажойиб топилма ҳақида маълум қилди:

«Бир неча ой аввал биз Республика болалар кутубхонасини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳани бошлаган эдик.

Реконструкция мобайнида ғиштин деворларнинг ортида ажойиб устунларнинг гўзаллигини кўриб қанчалик ҳайратда қолганимизни тасаввур қилаверинг. XIX асрда улар бино асл кўринишининг бир қисми бўлган.

Бизга номаълум сабабларга кўра, 90-йилларнинг бошларида устунлар бутунлай девор билан ўралган бўлиб, уларнинг ўрнида оддий девор яралган ва устунлар бино режасидан ўчирилган.

Ҳозирда устунлар реконструкцияси бўйича фаол ҳаракатлар бошланди.

Ушбу кичик, аммо бизни ажаблантирган топилма билан бўлишишни истадим. Буларнинг барчаси мамлакатимиз маданий меросини асраб қолиш истагида ташаббус кўрсатаётган фуқароларимизнинг қўллаб-қувватлаши ва бефарқ эмаслиги натижасида амалга ошмоқда», — деб ёзади у.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёевани ажаблантирган топилма (фото)