17:00 / 20.02.2021
1 758

Қибрайда жамият фойдасига 373 млн. сўмлик зарар ундирилди

Қибрайда жамият фойдасига 373 млн. сўмлик зарар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 05.01.2021 йилдаги 4-1001-2009/18684-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖдан ундирувчи “Узкабел” АЖ фойдасига жами 373 821 минг сум қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 08.02.2021 йил келиб тушган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қоуннинг 23-моддасига асосан қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ижро ҳужжатини ижросинин таъминлаш мақсадида, Қоуннинг 21,87-моддаларига асосан “Ўзбекгеофизика” АЖнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинган ва инкассо топширикномаси хизмат кўрсатувчи банкга юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, “Ўзбекгеофизика” АЖнинг ҳисоб рақамидан 373 821 минг сум пул маблағлари ундириб олиниб, “Узкабел” АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. Ҳозирда мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрайда жамият фойдасига 373 млн. сўмлик зарар ундирилди