
Фото: Наманган вилояти ИИБ
Наманганда электропоезд ва юк машинаси тўқнашиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 20 февраль куни соат 07:10 ларда Роустон-Тўрақўрғон темир йўл оралиғидаги 82-километр 9-пикетда Наманган тумани «Миришкор» МФЙ ҳудудидан ўтган, қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Фарғона вилоятида яшовчи 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «ЗИЛ-131» русумли юк машинаси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.
Оқибатда темир йўлда ҳаракатланиб келаётган электропоезд билан тўқнашув содир бўлган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ
Натижада «ЗИЛ-131» ҳайдовчиси кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, ўнг томон қовурғалари ёпиқ синиши тан жароҳати билан Наманган туман марказий шифохонасига ётқизилган. Электропоезд эса соат 07:48 да ҳаракатни давом эттирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар