13:52 / 22.02.2021
1 342

Мебель дўконни ёқиб юбориб, фуқароларга 600 млн сўмлик зарар етказган шахслар қамоққа олинди

Мебель дўконни ёқиб юбориб, фуқароларга 600 млн сўмлик зарар етказган шахслар қамоққа олинди
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар Ёдгор А.ни тўхтатган вақтида, у ушбу автомашинанинг олд ва икки олд эшиклари ойналарини аравада бўлган стол оёғи билан уриб синдириб, ушбу стол оёғи билан Саиджон С.га ҳам тан жароҳати етказган.

Ушбу жанжалга Ёдгор А.нинг қариндоши Баҳодир К. ҳам қўшилиб, қўлидаги темир қувур (труба) билан Саиджон С.га тан жароҳати етказган.Ушбу жанжалдан сўнг, 2021 йилнинг 15 февраль куни соат 04:50да, Саиджон С. ва Жавоҳир Т. қасд олиш мақсадида, Баҳодир К.га тегишли, укаси Комил К.нинг номида бўлган, Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони ҳудудидаги “Ҳалима ҳожи она” мебеллар дўконига қасддан ўт қўйиб, жами 500 млн. сўм миқдорида моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Натижада, ушбу мебеллар дўконига туташган “Grant Builder” МЧЖнинг сотув маркази биносининг бир қисмига ҳам ёнғин ўтиб, 100 млн. сўм миқдорида моддий зарар етказилган.Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Саиджон С. ва Жавоҳир Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Саиджон С. ва Жавоҳир Т. жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.Шунингдек, Ёдгор А. ва Баҳодир К.га нисбатан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ёдгор А. ва Баҳодир К. ҳам жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мебель дўконни ёқиб юбориб, фуқароларга 600 млн сўмлик зарар етказган шахслар қамоққа олинди