date
views 2 185

Ўрта-чирчиқда 18 ёшгача ҳисобланган алимент пули ундириб берилди

Ўрта-чирчиқда 18 ёшгача ҳисобланган алимент пули ундириб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Ўртачирчик туман бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.Тулагеновдан, ундирувчи С.Тулагенова фойдасига бир нафар фазанди таьминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Жорий йилнинг феврал ойида қарздор томон Бюронинг туман бўлимига келиб давлат ижрочисига фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар тўланиши керак бўлган, жами 30.490.000 сўм миқдорда алимент пуллари накд пул шаклида тўлашини билдирган. Ундирувчининг бу таклифга рози бўлиши натижасида мазкур алимент пуллари томонлар иштирокида ундириб берилди ва ижро иши тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўрта-чирчиқда 18 ёшгача ҳисобланган алимент пули ундириб берилди