21:51 / 22.02.2021
1 858

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят ички ишлар бош бошқармаси мутасаддилари ҳамкорлигида Қуйичирчиқ туманининг Беруний маҳалласида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ёшлар ҳамда аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур ярмаркада 36 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 362 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмарка давомида иштирокчилар ўзлари учун қизиқ бўлган бўш иш ўринлари бўйича маълумотга эга бўлдилар ҳамда 92 нафар ишсиз ёшлар ва 7 нафар бандлиги таъминланмаган аёллар ишга жойлашиш бўйича йўлланмаларга эга бўлдилар.

Шунингдек, ёшларнинг 4 нафари жамоат ишларига, яна 4 нафари қайта касбга ўқитиш бўйича йўлланма олган бўлсалар, 11 нафар банд бўлмаган ёшларга имтиёзли кредит олиб ўз бизнесларини ташкиллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тадбирда иштирокчиларнинг кайфиятларини кўтариш мақсадида санъат усталари томонидан концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Таъкидлаш керакки, Беруний МФЙ худудининг марказида 4 сектор раҳбари ташаббуси билан “Ёшлар инновацион маркази” очилган бўлиб, ҳозирги кунда ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш учун ўқув курслари ташкиллаштирилган. Ҳозирда 8 та йўналиш бўйича ўқув курслари фаолият кўрсатмокда.

Секторнинг 7 та Маҳалла фуқоралар йиғини худудларида энг қулай жойлар танланиб, маҳалла ёшлари учун кичик спорт майдончалари фойдаланишга топширилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Қуйичирчиқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилганлар сони 3 901 нафардан иборат бўлиб, улардан меҳнатга лаёқатли ишсиз аёллар 402 нафарни ташкил этади. Бугунги кунгача уларнинг 216 нафари (53,7%) 4-сектор раҳбари томонидан иш билан таъминланди. Бундан ташқари “Ёшлар дафтари”га киритилган меҳнатга лаёқатли 305 нафар ишсиз ёшларнинг 194 нафари ишга жалб қилинди.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида