08:39 / 24.02.2021
1 574

Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида жиззахлик болалардан хабар олди

Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида  жиззахлик болалардан хабар олди
Фото: Видеодан скрин
«Кўнгил кўзи» лойиҳаси муаллифи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 22 февраль, душанба куни Республика кўз микрохирургияси марказига бориб, кўриш қобилияти яхшиланаётган жиззахлик болалардан хабар олди.

«‘Кўнгил кўзи’ лойиҳаси шифокорлар кўмагида кўз нурини қайтаришга ёрдам беришда давом этмоқда ва кун сайин қувончли хабарлар сони ортмоқда, мен уларнинг ҳар бирини сизга сўзлаб беришни истардим.

Масалан, операция ёрдамида Исомиддиннинг кўриш қобилияти 1 фоиздан 30 фоизга ошди, Отабекдаги туғма нуқсон даволанди, Зайнурада эса эстетик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, замонавий протез қўйилди ва унинг юзи, умуман, бошқача қиёфа касб этди. Улар бахтиёр, мен ҳам уларни кўриб бахтлиман
», — деб ёзган у Telegram’даги саҳифасида.

2020 йилнинг декабрида Ўзбекистонда «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида мактаб-интернатларнинг барча — 3 мингдан ортиқ кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш акцияси бошланган эди. Акция доирасида тўққиз нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказиш, икки нафарига эса кўз протезлари қўйиш мақсадида 20 февраль куни Жиззахдан 11 нафар бола Тошкентга олиб келинганди.

Маълумот учун, «Кўнгил кўзи» хайрия акцияси 2019 йилнинг март ойида ўз фаолиятини бошлаган. У кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар таълими, уларнинг маънавий ва руҳий ривожланиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, келгуси ҳаётга ва жамиятга мослашиши учун йўналтирилган. Саида Мирзиёева Республика бўйлаб жами 478 нафар бола операция қилиниб, уларда 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилишини айтганди.

Лойиҳа доирасида брайл шрифтида дарслик нашр этиш йўлга қўйилди, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар эҳтиёжларига ихтисослаштирилган компьютер маркази яратилди, барча мактаб-интернатларнинг техник базаси ривожлантирилди ва қўйилган мақсадга эришиш учун бошқа кичик лойиҳалар амалга оширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида жиззахлик болалардан хабар олди