22:15 / 24.02.2021
627

Тадбиркорлар фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Тадбиркорлар фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида бўлган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 05.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Ўзбекгеофизика” АЖдан ундирувчи “Узкабел” АЖ фойдасига жами 373 821 минг сум қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 08.02.2021 йил келиб тушган эди.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Ижро ҳужжатини ижросинин таъминлаш мақсадида, Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан “Ўзбекгеофизика” АЖнинг барча ҳисоб рақамларига банд солинган ва инкассо топширикномаси хизмат кўрсатувчи банкга юборилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, “Ўзбекгеофизика” АЖнинг ҳисоб рақамидан 373 821 минг сум пул маблағлари ундириб олиниб, “Узкабел” АЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди.

Шунингдек Мажбурий ижро бюроси Қибрай туман бўлими иш юритувида бўлган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “MUSKADEL GALDIN” МЧЖдан ундирувчи “BONU-GALDIN” МЧЖ фойдасига жами 482 258 минг сум қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига куни келиб тушган.

Қарздор “MUSKADEL GALDIN” МЧЖнинг барча ҳисоб рақамларига Қоуннинг 21,86-моддаларига асосан банд солинган ва инкассо топширикномаси хизмат кўрсатувчи банкга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг ҳисоб рақамидан 482.258 минг сум пул маблағлари 22.02.2021 йил куни ечиб олиниб, ундирувчи “BONU-GALDIN” МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши таъминланди. Ҳозирда мазкур ижро ҳужжатлар тамомланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорлар фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда