
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 08.01.2020 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Т.И ундирувчи Т.О фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида, Избоскан туман мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан қарздор ва ундирувчилар ўртасида олиб борилган тушунтиришлар натижасида, бундан бир йил муқаддам бузилиб кетган оиланинг тикланишига эришилди.
Ёки, суднинг 27.06.2016 йилдаги буйруғига асосан қарздор Х.А ҳисобидан Х.Н фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик топган даромадининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бюро ходимларининг ҳаракатлари натижасида 5 йил аввал бузилиб кетган оиланинг қайта тикланиши билан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари ота-онаси бағрида улғайишларига замин яратилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар