23:30 / 25.02.2021
1 735

Тошкентдаги «Автомойка»дан олиб қочилган «Nexia-3» Андижонда топилди

Тошкентдаги «Автомойка»дан олиб қочилган «Nexia-3» Андижонда топилди
2021 йил 22 февраль куни соат 17:30 ларда Тошкент шаҳри Сергели тумани Қўйлиқ даҳасида жойлашган автомашина ювиш шаҳобчасида 29 ёшли Зиёда Р. ўзига тегишли бўлган «Nexia-3» русумли автомашинасини ювдириш мақсадида қолдирган. Ёлланма ишчи 37 ёшли Қаҳрамонжон Э. калити билан қолдириб кетганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу автомашина Андижон вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида шикастланган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Қаҳрамонжон Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Қаҳрамонжон Э.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти фуқароларни моддий бойликларига бефарқ бўлмасликка, ўзи танимаган шахсларга автомашинани ишониб топширмамасликка чақиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги «Автомойка»дан олиб қочилган «Nexia-3» Андижонда топилди