07:30 / 26.02.2021
1 773

МИБ: Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди

МИБ: Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Уйчи тумани бўлими томонидан олиб борилган ҳаракатлар давомида банк фойдасига йирик миқдорда кредит қарздорлиги ундириб берилди.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 22 февраль куни Учқўрғон туманлараро иқтисодий судинин 2020 йил 17 декабрдаги қарздор “GRAND BRICK INDUSTRI” МЧЖ дан ундирувчи “Асакабанк” АТ банки Наманган вилояти филиали фойдасига 455.536 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Қарорни ижро қилиш учун тарафларга Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан маълумот учун юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати буйича Бюронинг Уйчи туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ушбу қарздорлик амалда ундирилди. Ижро ҳужжати тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундириб берилди