17:20 / 26.02.2021
1 760

Президент янги қонунни имзолади

Президент янги қонунни имзолади
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ-677-сон, 26.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Аудитор сифатида малака сертификатига эга бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин.

Молия вазирлиги сайтида аудиторлик фаолиятига оид маълумотлар, аудиторлик фаолиятининг стандартлари жойлаштирилиши лозим.
Банклар ва бошқа кредит ташкилотларида аудиторлик текшируви ўтказилишида Марказий банк масъул орган ҳисобланади.

Аудиторлар жамоат бирлашмалари уларнинг малака имтиҳонларини ўтказишда ва тест синовларини тузишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Аудитор ўзи ишлайдиган фақат битта ташкилот муассиси бўлиши мумкин. Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади.

Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак.
Сертификат учун аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда малака имтиҳони топшириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Шунингдек, Қонун билан аудиторлик ташкилотининг мақоми ҳам белгиланди. Жумладан, аудиторлик ташкилоти ўзи ҳақидаги маълумотлар реестрга киритилганидан фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош хизматларни кўрсатади. Қонун расмий эълон қилинганидан 3 ой ўтгач кучга киради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Президент янги қонунни имзолади