Аҳолининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжидан мўмай даромад орттириб қолиш мақсадида фойдаланишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилди.
Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаролардан бири хорижда ишлаб чиқарилган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 1304 дона “Аквавит-Д3” дори воситасини 3200 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Дорихонадан ташқари ҳудудда ноқонуний реализациядан тўхтатиб қолинган мазкур дори воситаларининг умумий қиймати салкам 56 млн. сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

112 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Cифати кафолатланмаган дори-дармонлар тўхтатиб қолинди

Божхоначилар 150 миллион сўмлик тропикамиднинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Божхоначилар 663 млн. сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг сотилишига чек қўйишди

Божхоначилар 144 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди