22:12 / 26.02.2021
1 593

“Кобальт”даги 200 миллион сўмлик ташқи хотиралар “олди-сотдиси” фош бўлди

“Кобальт”даги 200 миллион сўмлик ташқи хотиралар “олди-сотдиси” фош бўлди
Товар-моддий бойликларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан техник воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги автотураргоҳлардан бирида фуқаро В.Ч. ўзининг “Кобальт” русумли автомашинаси юкхонасига жойланган, умумий қиймати 200 миллион сўмлик 245 дона ташқи хотираларни шартли харидорга ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Кобальт”даги 200 миллион сўмлик ташқи хотиралар “олди-сотдиси” фош бўлди