17:43 / 28.02.2021
1 662

Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади

Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллашди. Бу ҳақда вилоят телевидениеси лавҳасида хабар қилинди.

Унга кўра, опа-укалар муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони бу ишга жалб этишга ҳаракат қилишган ва «иш» битгандан сўнг 3 миллион сўм беришни ваъда қилганлар.

Аммо «киллер» ўз вақтида бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. Натижада саҳналаштирилган «қотиллик»дан сўнг, асл айбдорлар ушланди.
Айни вақтда уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллади