Фото: ЎзПФЛ
Футзал бўйича ОКМК футзал жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди. Бу ҳақидаги маълумотни «Дарё» маълум қилмоқда.
Манбанинг тасдиқлашича, футзалчи 2021 йил 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга Matiz автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида эса Matiz, Nexia ва Ticо автомобиллари йўл транспорт ҳодисасини вужудга келтирган. Ушбу тўқнашув оқибатида Тимур Бердиев вафот этган. Tico’да бўлган бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, Тимур Бердиев 1995 йил таваллуд топган. Унинг футзалдаги фаолияти ҳаваскорлар лигасида бошланган ва «Ардус», «Пахтакор» ва ОКМК футбол клублари сафида тўп сурган. Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабарига кўра, Бердиев 2021 йил қишки трансферлар ойнасида Бишкекнинг «Фарватер» жамоасига ўтиши режалаштирилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Бухорода Tico ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмай, уни судраб кетди

Юнусободда йўлнинг музлагани сабаб 6 та автомобиль олдинма-кетин тўқнашиб кетди

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Шаҳрисабзда мудҳиш ҳодиса: эркак ўзига қўшиб уч фарзанди ва рафиқасини автомобил ичида ёқиб юборди

Хоразмда каналдан олиб чиқилган Tico’дан рулга занжир билан боғланган 34 ёшли ҳайдовчининг мурдаси топилди

Фарғонада эр-хотин Tico’да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлишди