Лойиҳа билан фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фуқаролик йиғинларида фаолияти тугатилган “Жамоатчилик назорати масканлари”ни эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида фуқаролар йиғинларининг “Электрон кузатув маскан”ларини ташкил этиш назарда тутилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда фуқаролар йиғинининг “Жамоатчилик назорати маскан”лари тўлиқ хатловдан ўтказилиб, биноси маҳалла фуқаролар йиғинлари балансига олинади ва эксперимент тариқасида тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш орқали улар негизида “Электрон кузатув маскан”лари фаолияти йўлга қўйилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, қарор лойиҳасининг тасдиқланиши маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида фуқаролар фаоллигини ошириш, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларни тизимли ташкил этишга хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди