18:28 / 03.03.2021
2 058

Вилоятларда қуриладиган уй-жойлар сони ва нархи маълум қилинди

Вилоятларда қуриладиган уй-жойлар сони ва нархи маълум қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш борасида селектор йиғилиши ўтказмоқда. Мажлис давомида қайси вилоятда қанча уч-жой қурилиши ва нархи қанча бўлиши маълум қилинди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, йил давомида 54 минг уй-жой қурилади. Шундан:

Қорақалпоғистонда – 2 290 та,
Андижонда – 4 665 та,
Бухорода – 3 220 та,
Жиззахда – 1 670 та,
Қашқадарёда – 3 710 та,
Навоийда – 1 836 та,
Наманганда – 4 025 та,
Самарқандда – 4 479 та,
Сурхондарёда – 3 989 та,
Сирдарёда – 1 414 та,
Тошкент вилоятида – 4 046 та,
Фарғонада – 4 530 та,
Хоразмда – 3 016 та
Тошкент шаҳрида – 7 556 та.

Давлат раҳбари қуриладиган уй-жой ҳақида шундай деди:
«Биз бугунги кунга қадар бунақа ҳажмдаги қурилиш дастурини амалга оширмаганмиз. Шунинг учун, ҳар бир вилоят ҳокими уй-жой масаласида шахсан ўзи ичига кириб, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши керак ва бугунги йиғилишда ишларни қандай ташкил этиш юзасидан ҳисобот беради.

Энг катта масала – бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар буни ичига кирмагани ҳам, рост
».

Президент шу билан биргаликда вилоят ва туман ҳокимларидан уй нархининг бир квадрат метри 4 миллион сўмдан ошмаслиги учун барча зарур чораларни кўришни сўради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Вилоятларда қуриладиган уй-жойлар сони ва нархи маълум қилинди